loader

ВОҚЕА

Қуръони каримнинг эллик олтинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 96 оятдан иборат. Сурада қиёмат қойим бўлиши ва ўша пайтда рўй берадиган даҳшатли воқеа-ҳодисалар ҳамда у кунда кишилар уч тоифага бўлиниб қолишлари ҳақида хабар беради ва сура давомида ҳар бир тоифанинг топажак оқибатлари баён этилади. Шунинг учун ҳам сура «Воқеа» (воқеъ бўлгувчи, яъни Қиёмат) деб номланган. Шунингдек, сурада дўзах даҳшатлари ва жаннат манзаралари батафсил зикр қилинади ҳамда охират ҳаётини инкор этувчи кимсаларга рад қилиб бўлмас ҳужжатлар билан жавоб берилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР