loader

ГАМБИЯ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 10 402 кв.км., аҳолиси: 1,4 миллион киши, пойтахти: Банжул, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 6 вилоятдан иборат, йирик шаҳарлари: Сенекунда, Брикама, Бакау, Фарафенни, пул бирлиги: даласи. Бу ўлкада милоднинг 750 йилидан бошлаб одамлар яшай бошлаган. Ўн бешинчи аср ўрталарида португал савдогарлари келиб, маҳаллий аҳоли билан тил топишиб кетди. Кейинчалик Гамбияни бир неча бор инглиз ва франсузлар босиб олишди, у икки марта Сиерра-Леонега қўшиб юборилди. 1965 йилнинг 18 февралида у мустақил давлат бўлди. Орадан беш йил ўтиб умумхалқ референдуми йўли билан республикага айлантирилди. Мамлакат аҳолисининг 90 фоизи мусулмон, улар асосан Аҳли сунна вал жамоанинг моликия мазҳабига мансуб. Оз сонли тасаввуф тариқатидагилар ҳам бор. Қолган аҳоли насроний ва мажусийлардир. Гамбия Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.