loader

ДИН

Арабчада «итоат, парҳез, ҳисоб, жазо, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш» маъноларини билдирувчи «дана» феълидан ясалган. Истилоҳда Аллоҳ таоло томонидан инсониятга пайғамбарлар орқали билдирилган ва ваҳий йўли билан нозил қилинган амр-фармонлар ҳамда тақиқ-огоҳлантиришлар, раҳмоний ҳукм ва илоҳий қонунлар мажмуи «дин» дейилади. «Дин» сўзи Қуръони каримда турли маъноларда юздан ортиқ ўринда келган. Ҳадисда: «Дин + иймон, Ислом ва эҳсоннинг йиғиндисидан иборат», деб таъриф берилган. Барча пайғамбарлар алайҳимуссалом даъат этишган дин асосда бирдир. Улар инсонларни оламни ягона Аллоҳ таоло яратганига иқрор бўлишга ва фақат Унга ибоадт қилишга даъват этишган. Улар етказган ҳукмлардагина фарқ бор, асосий даъватларида эса фарқ йўқ. Дунёда дини, ишончи, эътиқоди бўлмаган бирорта миллат (халқ) йўқ. Чунки бирор миллат динсиз яшай олмайди. Ейиш, ичиш, ухлаш каби дин ҳам бир эҳтиёждир. Бироқ ҳар қандай дин ёки эътиқод ҳам тўғри бўлавермайди. Энг тўғри, ҳақ дин + Аллоҳнинг хушнуд бўлган, танлаган дини Исломдир. У бутун инсониятга юборилган, Аллоҳнинг элчилари томонидан ўргатилган бир комил диндир, барча пайғамбарларнинг динидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР