loader

ДИН УСУЛЛАРИ

Дин усуллари қуйидагилардан иборат: Биринчи + Тавҳид усули. Аллоҳ таолони ягона билиш ва бу эътиқодда мустаҳкам туриш. Иккинчи + Адл усули. Дунёвий ишларда ва шариат аҳкомларида доимо тўғри йўлда туриш, ҳамиша рост сўзлаш. Учинчи + Имомат усули. Дин ва дунё ишлари баравар келиб қолганда аввал диний ишларни бажариш. Тўртинчи + Нубувват усули. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотдан аввал ўтган барча набий ва расулларга иқрор бўлиш. Бешинчи + Амри маъруф усули. Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссалом умматига амр этган (фарзу суннат қилган) нарсаларга амал қилиш ва буюриш. Олтинчи + Наҳйи мункар усули. Аллоҳ таоло ман этган ишлардан сақланиш ва қайтариш. Еттинчи + Тавалло усули. Аллоҳнинг дўстларини дўст тутиш (пайғамбарлар, саҳобалар, Ҳақ йўлдаги, эътиқоди соф, иймони мукаммал барча уламолар, намоз ва рўзасини қазо қилмайдиганлар, Аллоҳнинг амрига итоат этувчилар Унинг дўстларидир). Саккизинчи + Табарро усули. Аллоҳ таолонинг душманларини душман тутиш.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР