loader

ДИРҲАМ

Ислом ўлкаларида муомалада бўлган  2,97 грамм вазндаги кумуш танга «дирҳам» деб аталган. Умуман исломий адабиётларда кумуш пуллар «дирҳам» дейилади.
ДИЯ. Луғатда «хун баҳоси» деган маънода. Ислом шариатида ўлдириб кетилган одам учун унинг даъвогарларига ёки қариндош-яқинларига ўлдирган томоннинг жон баробарида тўлайдиган хун пули ёки моли «дия» дейилади. Битта ўлдирилган ҳур кишининг хуни Ҳанафий мазҳабига кўра юзта туя ёки минг динор тилла пул ёхуд ўн минг дирҳам кумуш пул миқдорида белгиланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР