loader

ДИҲЙА КАЛБИЙ

Диҳйа Калбий (р.а.), араб подшоҳларидан, Расулуллоҳ (с.а.в.) бу кишининг Исломга киришини жуда хоҳлаганлар. Калбийнинг мусулмон бўлишлари муносабати билан Жаброил алайҳиссалом Аллоҳнинг ваҳийини олиб тушганлар. Калбий жуда хушрўй киши бўлганлар, Жаброил ваҳийни кўпинча у кишининг суратида келтирганлар. Бадрдан ташқари барча ғазотларда Расули акрам билан қатнашганлар. Ҳижратнинг 6 йили Расули акрамнинг мактубларини Рум подшоҳи Ҳирақлга олиб бориб, элчилик вазифасини бажарганлар. Кейинчалик Дамашқ яқинидаги бир қишлоқда яшаганлар. Ҳазрати Муовия даврида уруш майдонида шаҳид бўлганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР