loader

ДОРАҚУТНИЙ

Абул Ҳасан Али ибн Умар ибн Аҳмад ибн Маҳдий ибн Масъуд ибн Нўъмон ал-Бағдодий Дорақутний (Бағдоддаги машҳур «Дор ул-қутн» растаси номини ўзига лақаб қилиб олган), ҳижрий 306 йили Бағдодда туғилган. Машҳур муҳаддис ва шофеъий мазҳаби фақиҳи. Хатиб Бағдодий унинг ҳақида: «Асрнинг энг юксак илм соҳибидир», деган. Илм ёдлашда беназир бўлган ва «Ҳадиснинг амири» деган унвон олган. Саксон иккита асар ёзган, булардан асосийлари: «Сунани Дорақутний», «Китабул- ажвад», «Ал-журҳу ва таъдил», «Китабул- ихва ва ухувва», «Китаб ул-илал», «Ал-Муъталаф вал-аҳодисин-Набавиййа»дир. «Рижол» ҳақидаги асарида заиф ва эътиборга лойиқ бўлмаган ровийларни танқид қилган. Ҳижрий 385 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР