loader

ДОРОНИЙ, АБУ СУЛАЙМОН

Тарихда иккита Абу Сулаймон Дороний ўтган. Улардан биринчиси Абу Сулаймон Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Атиййа ад-Дороний даврининг машҳур шайхларидан. Шом минтақасидаги зуҳд ҳаракатининг етакчиси. Суфёни Саврийдан ҳадис, фиқҳ илмларини чуқур ўрганган. Риёзат, қаноат, очликка кўп аҳамият берган. Уни «Қалбларнинг райҳони» деган унвон билан шарафлашган. Ҳижрий 215 (милодий 830) йили вафот этган.
Иккинчи Доронийнинг тўлиқ исми Абу Сулаймон Абдураҳмон ибн Сулаймон ибн Абд Жавлий ал-Анасий ад-Дамашқийдир. Бу кишининг насл-насаби ҳақида етарли маълумот йўқ.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР