loader

ДОРУЛ-АРҚАМ

Луғатда «Арқамнинг ҳовлиси» маъносини билдиради. Бу ҳовли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўстлари Арқам ибн Абул Арқамга мансубдир. Пайғамбар этиб юборилганларининг бошланишида бу ҳовли Ислом даъватининг маркази эди. Мусулмонлар ўша ҳовлида жамланиб яширин ҳолатда намоз ўқишар эди. Қачонки, Умар ибн Хаттоб Исломга кирганларида мусулмонлар сони қирқтага етиб, исломлари ва намозларини очиқчасига эълон қилишни бошлашди. Ҳижрий 171 (милодий 787) йили Аббосийлар халифаси Маҳдийнинг жорияси Хайзурон қизи бу ҳовлига масжид қурди. Ҳовли саъй қилинадиган ўриннинг ташқарисида, Сафодан 36 м. узоқликда жойлашган. Ушбу ҳовли мусулмон халифалари томонидан катта аҳамият берилиб, таъмирлаб келинган. Ҳижрий 1375 (милодий 1955) йили Каъба атрофини кенгайтириш мақсадида бузилиб, номи қолиши учун Сафо ёнидаги саъй қилинадиган жойда ґрнатилган аввалги эшик ана шу ҳовлига яқин бўлгани учун «Дорул арқам эшиги» деб номланди. Унинг ўрни эскалатор ёнида бўлса ажаб эмас.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР