loader

ДУО

Луғатда «сўраш, талаб қилиш, илтижо, чақириш» маъноларида келади. Қуръон суралари ва оятлари, зикрлар ёрдамида Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини илтижо билан ёлбориб сўраш, ўзига ва яқинларига яхшилик, хайрли нарсаларни тилаш «дуо» дейилади. Дуолар икки хил бўлади: «маъсура» + Қуръон, ҳадис ва бошқа манбаларда аниқ белгилаб қўйилган дуолар ҳамда «муҳтараа» + ўзи тўқиб, эркин ҳолатда илтижо қилинадиган дуолар. Ислом шариатига кўра, барча нарсалар Аллоҳдан сўралади, фақат Унга ёлборилади, неъматлар эвазига Ўзига ҳамду санолар айтилади. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳам турли ҳолатларда ҳар хил дуоларни ўқиб юрганлари ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор. Тарихда кўплаб дуо китоблари тасниф этилгани маълум, масалан Имом Нававийнинг «Ал-азкор мин калами саййидил аброр» китоби машҳур. «Дуои хайр» + яхшиликларни сўраш, тилаш. «Дуоибад» + бунинг зидди, ёмонлик тилаш, қарғаш.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР