loader

ЕТТИНЧИ САЛИБ ЮРИШИ

1240-1249 йилларда насронийларнинг мусулмонларга қарши олиб борган сўнгги уруши номи. Бу юриш Султон Солиҳ подшоҳлигининг сўнгги йилида Фарангистон қироли  руҳоний Люис бошчилигида ўтди. Авлиё Люис ҳам Димйатни қўлга киритиб, Қоҳира томонга, Нил дарёсининг қуйилиш жойигача бостириб борди. У юриш учун йилнинг ноқулай мавсумини танлаган эди:  тўлиб-тошиб оқаётган Нилнинг ҳатто ирмоқларидан ҳам кечиб бўлмасди. Люис лашкарлари ботқоқлик ичида қолиб кетди. Бу + Солиҳ салибчиларга қарши юборган бир неча минг кишидан иборат аскар босқинчиларни тор-мор  қилиб, уларнинг йўлбошчисини  кўплаб князлари ва бу жангда оғир ярадор бўлган насронийлар билан бирга бирга қўлга тушириш учун етарли эди. Жанглар якунланай деб қолганда Солиҳнинг ўзи қаттиқ ярадор бўлди. Қамоққа олиб келинган руҳоний Люис билан муомалада олийжаноб қиролга кўрсатиладиган даражада илтифот намойиш қилди, бир ой  ўтгач эса, унга ўз гуноҳини ювишга имкон бердилар. Салибчиларда ташаббус  сўниб, жанг қилиш осон кечмаслигини ҳис қила бошладилар. Бундан ташқари Папада ҳам етарлича куч  қолмаганди. Муқаддас жойларни  қайтариб олиш учун бошқа катта уринишлар бўлмаганининг сабаби ҳам шунда эди. Фаластин йигирманчи асрдаги биринчи жаҳон урушига қадар мусулмонлар тасарруфида бўлиб келиб, шу даврдагина британияликлар уни турклар қўлидан тортиб олдилар. Ҳозир унинг ярмида яҳудийлар давлати ташкил этилган.