loader

ЁСИН

Қуръони каримнинг ўттиз олтинчи сураси шундай аталади, номини ўзининг илк ояти «ё, син» ҳарфларидан олган, Маккада нозил бўлган, 83 оятдан иборат. Сура Қуръони каримга қасам, Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ пайғамбар эканларини тасдиқлаш билан бошланади. Унда пайғамбарни ёлғончи қилган Қурайш кофирларининг топажак оқибати, Аллоҳ таолони нг Антокияга юборган элчилари ва шаҳар аҳли уларни ёлғончи қилгани учун ҳалок бўлгани, Ҳабиб ан-Нажжор исмли солиҳ киши ҳикояси, коинот ва унинг низоми Яратганнинг қудратига далолат экани, Қиёматда мўминлар ва кофирларга тайёрлаб қўйилган мукофот ва жазо манзаралари қамраб олинган. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ёсиндир. Мен бу сурани умматимдан ҳар бир кишнинг қалбида бўлишини истар эдим», деганлар.