loader

ЁҚУТ ҲАМАВИЙ

Абу Абдуллоҳ Шаҳобиддин Ёқуб ибн Абдуллоҳ ар-Румий, Ёқут Ҳамавий куняси билан машҳур. Милодий 1179 йили туғилган, машҳур сайёҳ, муаррих, адиб, олим. Болаликда асирга тушиб, бағдодлик савдогар Асқар ал-Ҳамавий уни сотиб олган. Унга Ёқут исмини бериб, тарбиялаган. Йигирма ёшида озод бўлгач Бағдодда таълим олган. Хуросон, Шом, Фаластин, Миср, Арабистон, Ироқ, Эрон, Афғонистон, Мовароуннаҳр ўлкаларига саёҳат қилиб, илмий маълумотлар тўплаган. Ўн тўрт жилдли «Мўъжам ул-булдон», етти жилдли «Мўъжам ул-удабо» асарлари машҳур. 1229 йили Ҳалабда вафот этган.