loader

ЖАБРИЯ МАЗҲАБИ

Луғатда «жабр» зўрлаш, мажбурлаш маъносини англатади. Ақидасида адашган, хатокор бир мазҳаб номи «жабрия» деб аталади. Бу мазҳаб милодий еттинчи-саккизинчи асрда пайдо бўлган. Тарафдорларининг фикрича, ҳамма нарса Аллоҳ таолодан, инсон ўзича ҳеч нарса қила олмайди, у бу дунёда худди денгизга отилган чўпга ўхшайди, тўлқин уни қайси тарафга олиб кетса кетаверади. Мазкур мазҳаб ақидасига кўра инсон ҳар бир ишни мажбур бўлган ҳолда қилади, бу фикрга эргашувчилар «жабрия мазҳабидагилар» дейилади. Улар Аллоҳ таолога жабр нисбатини беришади. Мазҳабнинг яна бир номи «жаҳмия»дир. Бу уларга бошлиқлари + 118 ҳижрий йили вафот этган Жаҳш ибн Сафвон ас-Самарқандий номидан ўтган.