loader

ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръони каримда «Руҳул-қудс», «Руҳул-амин» номлари билан сифатланган улуғ фаришта, Исломдаги тўрт бош малакнинг бири. Аллоҳ таолонинг амр-фармонларини пайғамбарларга, хусусан охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга етказган, ваҳий келтирган фаришта ҳисобланади. Жаброил (а.с.) самовий офатларнинг ер юзидаги ижросига мукаллаф ҳамдир. Қайси пайғамбарга Жаброил алайҳиссалом келса, у Аллоҳ таоло томонидан қўлланган саналади.