loader

ЖАЗОИР

Жазоир Халқ Демократик Республикасининг майдони: 2 381 741 кв.км., аҳолиси: 31,6 миллион киши, пойтахти: Жазоир, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши 48 та вилоятдан иборат, йирик шаҳарлари: Оран, Константина, Аннаба, пул бирлиги: жазоир динори. Милоддан 800 йил аввал финикийларнинг Тир шаҳридан келган муҳожирлар ҳозирги Тунис ерларига келиб ўрнашишди ва вақт ўтиши билан мустақил Карфаген давлатини тузишди. Римликлар Карфагенни вайрон қилганидан кейин Нумидия (ўша пайтда Жазоир шундай аталган) ҳудудида иккита подшоҳлик пайдо бўлди. Кейинчалик Жазоирнинг ҳар иккала ҳудудини Рим империяси қўшиб олди. Еттинчи аср охирида мусулмон араблар келганидан кейин у қудратли Тунис давлатига бўйсунадиган бўлди, шу пайтдан бошлаб Ислом кенг тарқала бошлади. Ўн бешинчи аср охирида насроний Испанияси Жазоирни босиб олди, шунда маҳаллий араб ҳукмдорлари ёрдам сўраб Усмонли салтанатга мурожаат қилди. Турклар испанларни Африқо шимолидан қувиб чиқарганидан кейин мамлкатни ўзлари идора қила бошлашди. Жазоир кейинчалик ҳам араблар, турклар, испанлар ва франсузлар ўртасида кўп марта талаш бўлди. 1962 йил 3 июлга келиб мамлакат фаранглар мустамлакасида озод бўлиб, мустақилликка эришди. Жазоирда Ислом давлат дини саналади. Кўплаб диний билим юртлари, Жазоир Ислом университети ишлаб турибди, Исломни ўрганиш бўйича бир неча тадқиқот марказлари мавжуд. Мамлакат аҳолисининг 99 фоизи Аҳли сунна вал жамоанинг моликия мазҳабига эътиқод қилади, ҳанафия ва бошқа мазҳаблар тарафдорлари ҳам бор. Мусулмонлар орасида тасаввуф тариқатлари ҳам анча тарқалган. Жазоир ИКТ аъзоси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР