loader

ЖАЛОЙИРЛАР

Милодий 1336-1411 йилларда ҳукмронлик қилган сулоланинг номи. Учинчи Элхон – Аҳмаднинг ўрнига келган Арғуннинг куёви Амир Ҳусайн Жалойир  асос солган подшоҳлик уларнинг энг муҳимларидан бири эди. Бу сулоланинг биринчи шоҳи – кучли ҳукмдор Шайх Ҳасан Бузрук 1336 йили Бағдодни пойтахт қилиб, қудратли салтанат яратди. 1356 йили ўғли, ғоят истеъдодли Увайс Озарбайжон, Мўсул ва Диёрбакирни забт этди, Бағдодни қайта қуриб, унга янгича ҳаёт бағишлашга ҳаракат қилди. Шундан кейин ҳокимликни эгаллаган Амир Ҳусайн Мўсулдан шимолроққа жойлашиб, Қора қўюнлилар номи билан маълум янги туркий  халқ – туркманлар билан тўқнашишга, Элхонлар қолдиғидан ҳосил бўлган шерозлик музаффарийлар подшоҳлигига қарши жанг қилишга мажбур бўлди. Бу, амир Ҳусайннинг вориси – фотиҳ Амир Темур шу минтақалар узра улуғворлик билан елиб ўтган даврга тўғри келди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР