loader

ЖАЛОЛИДДИН МАҲАЛЛИЙ

Жалолиддин Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Маҳаллий аш-Шофеъий ат-Тафтазоний, атоқли олимлардан. Ҳижрий 791 йили Мисрда туғилган. Ёшлигидан фиқҳ, усул, калом, наҳв, мантиқ илмларини чуқур эгаллаган. Асрининг фозилларидан, ўта тақводор, ҳақиқатни гапирувчи, адолатли зот бўлган. Узоқ йиллар Ал-Муайядийя ва Ал-Барқуқийя мадрасаларида фиқҳдан дарс берган, тирикчилик учун тижорат билан шуғулланган. Бир неча асарлари бор: «Шарҳу жамъул-жавомиъ», «Шарҳ ул-варақот», «Шарҳ ул-минҳож» ва бошқалар. У «Тафсири Жалолайн»нинг муаллифларидан бири ҳамдир. Ҳижрий 864 йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР