loader

ЖАЛОЛИДДИН СУЮТИЙ

Жалолиддин Абул Фазл Абдурраҳмон ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ас-Суютий аш- Шофеъий, ҳижрий 849 йили Қоҳирада туғилган, отаси шу шаҳар қозиси бўлган. Саккиз ёшида Қуръони каримни ҳифз этди, сўнгра Шом, Ҳижоз, Яман, Ҳинд ўлкаларида таниқли олимлардан сабоқ олди. Кейинчалик Қоҳирадаги Шайхуния мадрасасида дарс берди. Тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих, адабиёт ва бошқа илмларга доир уч юздан ортиқ китоб ёзган, шундан 92 таси чоп этилган. Улардан «Ал-итқон фи улумил-Қуръон», олти жилдли «Ал-жомеъ ус-сағир», «Ал-лаъо лил-маснуя фил-аҳодисил-мавзуъа», «Табақот ул-ҳуффоз», «Ал-ҳасоисул-кубро», «Тарих ул-хулафо» кабилар машҳур. Унинг Жалолиддин Маҳаллий билан ҳаммуаллифликдаги «Тафсири Жалолайн» асари мусулмон ўлкаларда, хусусан диёримизда кенг тарқалган. Ҳижрий 911 (милодий 1505) йили вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР