loader

ЖАНОЗА НАМОЗИ

Вафот этган мусулмон киши ювиб-кафанлаб бўлинганидан кейин унга дуо ва шафоат мақсадида жамоат бўлиб ўқиладиган намоз «жаноза намози» деб аталади. Ҳанафий мазҳабига кўра, бу намоз қиём ва тўрт такбирдан иборат. Жаноза намози фарзи кифоя, яъни маййит атрофидаги одамларнинг бир қисми ўқиши билан фарз бошқалардан соқит бўлади. Жаноза намозида ҳам вақтдан ташқари намознинг барча шартлари талаб этилади. Жамоат имом бошчилигида маййит қаршисида намозга киришади, илк такбирдан сўнг сано, иккинчи такбирдан кейин саловотлар, учинчи такбирдан сўнг маййит ҳаққига дуо ўқиб, тўртинчи такбирдан кейин икки томонга салом бериб намоз тугатилади. Уни ўқиш учун маййит ўша жойда ҳозир бўлиши, унинг мусулмон бўлиши, маййит ерга қўйилган бўлиши шарт. Жамоат намозига имомликка давлат бошлиғи ёки унинг вакили, сўнг шариат қозиси, кейин маҳалла имоми, майитнинг валийи ҳақли, холос.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР