loader

ЖАЪФАРИ СОДИҚ

Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад ас-Содиқ, табаъ тобеъинлардан. Ҳижрий 83 (милодий 700) йили Мадинада туғилган. Насаблари ота томондан Ҳазрати Алига, она томонидан эса Ҳазрати Абу Бакр Сиддиққа боради. Аҳли байтнинг энг таниқли уламоларидан, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмларидан ташқари кимё, физика, ал-жабр каби табиий илмларда ҳам пешқадам бўлганлар, илм мажлислари ташкил қилганлар. Дин усулларини ишлаб чиққан аллома, бир неча рисолалари ҳам бор. Бу кишини «Араб илмий анъанасининг отаси» ҳам дейишади. Тарихий манбаларга кўра Абу Ҳанифа ва Имом Моликнинг ҳам устози бўлганлар. Жаъфари Содиқни шиаликдаги жаъфарийя мазҳаби асосчиси, деб ҳисоблашади, шиаларнинг олтинчи мўътабар имоми. Ҳижрий 148 (милодий 765) йили вафот этган. Қабрлари Жаннатул-бақиъда, оталари Муҳаммад Боқир, боболари Зайнулобидин, катта амакилари Имом Ҳасан ёнларига дафн этилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР