loader

ЖАЪФАР ТАЙЙОР

Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Абу Толиб (р.а.), Жаъфар Таййор номи билан машҳур саҳобий. Русулуллоҳнинг (с.а.в.) амакилари Абу Толибнинг ўғиллари, Ҳазрати Алининг ўн беш ёш катта акалари. Исломга биринчилардан кирган асҳобнинг ўн тўққизинчиси. Қурайшнинг даҳшатли зулмларидан қутулиш учун иккинчи Ҳабашистон ҳижратига қўшилган карвонга бошчилик қилганлар. Ҳабашистон  нажошийи Расулуллоҳдан келган мактубни  ўқиганида ва Исломни қабул қилганида ёнида Жаъфар бўлганлар. Бу зот ҳижрий 8 йилдаги Мута жангида икки қўлидан ажраб, шаҳид бўлганлар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳақда: «Аллоҳ Жаъфарга Мутада кесилган икки қўлига бадал сифатида икки қанот берди. Уни жаннатда фаришталар билан бирга учаётганини кўрдим», деб мужда берганлар. Таййор (учувчи) номи Жаъфар исмига шу воқеадан кейин қўшиб айта бошланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР