loader

ЖАҲАННАМ

Арабчада «нор, сақар, жаҳим», форсчада «дўзах», ўзбекчада «тамуғ» деб аталувчи жазо жойининг номи. Аллоҳ уни кофирлар ва гуноҳкор бандаларини жазолаш учун яратган. Ундаги азоб-уқубат таъриф-тавсиф билан тугамайди. Қалбида Аллоҳга иймони бўлган бандалар гуноҳлари эвазига жаҳаннамда маълум вақт азобланганидан кейин иймонлари шарофатидан дўзахдан чиқарилиб, жаннатга ўтказилади. Аммо кофир ва мушриклар жаҳаннамда абадий қолади. Жаҳаннам ва унинг сифати, ундаги азоб-қийноқлар Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда батафсил зикр этилган. Таҳрим сурасининг олтинчи ояти мазмуни бундай: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангизки, у (дўзах) устида қаттиқдил ва қаттиққўл, Аллоҳга итоатсизлик қилмайдиган, буюрилганни қиладиган фаришталар турур».

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР