loader

ЖИБУТИ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 23 200 кв.км., аҳолиси: 600 минг киши, пойтахти: Жибути, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 4 та округдан иборат, йирик шаҳарлари: Тажура, Обок, Диккил, ал-Сабия, пул бирлиги: жибути франки. 1883 йилда Франсия Сомали султонлари билан шартнома тузиб, Адан қўлтиғидаги Тажура ва Обок ерларини эгаллаб олди. Кейинчалик Жибути ерларига Буюк Британия ва Италия ҳам ҳукмронлик қилишди. Йигирманчи асрнинг 60-йиллари охирида Сомали ёрдамида бошланиб кетган партизанлик урушлари натижасида асосий мансабларни фаранглар эгаллаган ҳукумат ағдариб ташланди ва 1977 йил 27 июнда Жибутига мустақиллик берилди. Мамлакатда Ислом давлат дини ҳисобланади. Аҳолининг 94 фоизи мусулмонлар, қолгани насронийлардир. Мусулмонлар асосан Аҳли сунна вал жамоанинг шофеъия мазҳабига мансуб. Уларнинг бир қисми қадария, идрисия, исмоилия, зайдия каби оқимларга эргашган. Жибути Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР