loader

ЖИН МАСЖИДИ

Макка яқинидаги пиёдалар ўтадиган кўприк ёнида, Муъаллога кўтарилишда чап томонда жойлашган тарихий масжиднинг номи. Жинлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиш учун келишганида, у зот алайҳиссалом ушбу масжид ўрнига доира чизиб, Ибн Масъудни у ерда қолдирганлар. Шу сабаб бу масжид Жин масжиди деб номланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нубувватнинг ўнинчи йили Тоифдан қайтишлари асносида Нихла ўрнида улар билан учрашганлар. Жин деб номланишидан ташқари бу масжид Ҳарс деб ҳам аталади. Ушбу масжид ҳижрий 1421 йили янгиланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР