loader

ЖОБИР ибн АБДУЛЛОҲ

Жобир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром ал-Ҳазражий ал-Ансорий ас-Саламий ансорлардан. 603 йили туғилганлар. Бадр ва Уҳуддан бошқа барча ғазотларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қатнашганлар. Энг кўп ҳадис ривоят қилган олти саҳобийнинг бири. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 1540 та ҳадис ривоят қилганлар. Имом Бухорий ва Муслим «Саҳиҳ»ларида у киши ривоятида 1510 та ҳадис келтирилган. Шахсан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан илм ва файз олганлар. Сиффин жангида ҳазрат Али томонларида туриб иштирок этганлар. Оталари Абдуллоҳ ибн Амр ва ўзлари Набий алайҳиссаломнинг хизматларида бўлишган. Мадина муфтийи эдилар. Умрларининг ниҳоясида Мадинаи мунавварадаги Масжид ун-Набавийда бир ҳалқа ташкил қилиб дарс берганлар. Ҳижрий 74 (милодий 694) йили Мадинада вафот этганлар (розийаллоҳу анҳу). У кишини Мадинада вафот этган саҳобийларнинг охиргиси, дейишади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР