loader

ЖОСИЯ

Луғатда «тиз чўкувчилар» деган маънода, Қуръони каримнинг қирқ бешинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 37 оятли. Сурада сўз асосан иймон-эътиқод устида боради. Унда Бани Исроилга Аллоҳ таоло томонидан ато этилган ноз-неъматлар ва имтиёз-фазилатларга уларнинг ношукрлик қилгани ҳақида ва умуман ҳавойи нафсларини «худо» қилиб олган кимсалар ҳамда уларнинг аянчли оқибатлари хусусида хабар берилади. Қиёмат кунида ҳар бир уммат тиз чўккан ҳолда Аллоҳ таоло тарафидан бўлган ҳукмга кўз тутиб туриши баён этилгани учун сура «Жосия» (тиз чўкувчилар) деб аталган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР