loader

ЖУБАЙР ибн НУФАЙР

Жубайр ибн Нуфайр, тобеъинлардан. Ҳадис илмининг етук олими бўлиб етишган. Умавийлар халифаси Абдулмалик ибн Марвон замонида ҳам ҳаёт эди, деган ривоятлар бор. Асосан Хумс ва Шомда яшаган. Абу Бакр Сиддиқ халифаликлари пайтида мусулмон бўлган. Кўплаб саҳобийлардан ҳадис ривоят қилган, ҳадислари Имом Муслим китобларида келтирилган. Табарий уни фақиҳ сифатида ҳам таърифлайди. Ҳижрий 80 (милодий 699) йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР