loader

ЖУВАЙРИЯ бинти ҲОРИС

Ҳазрати Жувайрия бинти Ҳорис (р.а.), Расулуллоҳнинг (с.а.в.) покиза завжаларидан, Бани Мустаълиқ қабиласи раиси Ҳорис ибн Зироънинг қизи эди. Жувайриянинг аввалги эри Мусофиъ ибн Сафвон Исломнинг ашаддий душманларидан бўлган. У Мурасиъ ғазотида ўлдирилган, хотини эса асир тушган. Фидя тўлашга пули бўлмаган аёл Расули акрамдан ёрдам сўраб келадилар. Пули тўланиб озод бўлгач,  қабилага қайтмай ўз хоҳишлари билан Пайғамбар алайҳиссаломга турмушга чиқдилар. Ана шу никоҳ туфайли етти юз қул ва асир озод қилинди. Ҳазрати Жувайрия ҳижрий 66 йили олтмиш беш ёшда вафот этиб, Мадинадаги Бақиъ қабристонига дафн қилинганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР