loader

ЖУЛАЙБИБ АС-САҲОБИЙ

Жулайбиб ас-Саҳобий (р.а.), саҳобийлардан. Бани Саълаба қабиласидан, ансорларнинг амирларидан бўлганлар. Кунлардан бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) ансорийлардан бир кишига: «Эй фалончи, қизингни менга никоҳлаб бер», дедилар. У киши: «Боз устига», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ўзимга эмас, балки Жулайбиб учун», деган эдилар, у: «Ундай бўлса хотиним билан маслаҳатлашиб олай», деди-да, хотини олдига бориб, «Расулуллоҳ (с.а.в.) қизингнинг қўлини сўрамоқдалар», деб айтган эди, хотини: «Боз устига», деди. Эри: «Ўзларига эмас, балки Жулайбиб учун сўрамоқдалар», деди. Шунда хотини: «Аллоҳ номига қасамки, Жулайбибга қизимни узатмайман», деди. Отаси энди Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига қизини узата олмаслигини айтгани кетаётганида, қизи дарпарда ортидан: «Менга ким совчилик қилди?» деб сўраб қолди. Отаси: «Расулуллоҳ (с.а.в.)», деди. Қизи: «Сизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) илтимосларини рад этасизларми? Мени Расулуллоҳ талаб этган жойларига узатинглар, чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) мени зое қилиб қўймайдилар», деди. Отаси Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг расули, қизимни Жулайбибга никоҳлаб қўяверинг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ғазотларнинг бирида: «Ичингиздан бирор кишини йўқотиб қўймадингларми?», деган эдилар, саҳобалар: «Йўқ», дейишди. Мана шу савол ва жавоб бир неча бор такрорлангач, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мен Жулайбибни йўқотиб қўйдим, уни ўликлар орасидан қидиринглар», дедилар. Улар қидириб еттита қатл этилганлар орасидан топишди. У етти кишини ўлдиргач, ўзини ҳам ўлдиришган эди. Бу ҳолатни кўрган Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бу мендандир ва мен ҳам ундандирман. У етти кишини ўлдирди, кейин уни ўлдиришди», деб унинг мурдасини елкаларига ортдилар-да қабр кавлаб, ўша ерга кўмдилар. Жулайбибнинг мурдаси тобут кўрмай Расулуллоҳ (с.а.в.) елкалариданоқ қабрга равона бўлди. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР