loader

ЖУРЖОНИЙ, САЙЙИД ШАРИФ.

Саййид Шариф Али ибн Муҳаммад ибн Али Ҳусайн Журжоний, калом илмининг сўнгги вакили. Ҳижрий 740 (милодий 1339) йили Астрободда туғилган. Шу ерда ва Ҳиротда таълим олиб, кейин мударрислик қилган. Илм талабида Қоҳира ва Истанбулга сафар қилади. Сўнгра Самарқандга кетиб, йигирма йил Амир Темур саройида ижод қилган. Унинг элликдан ортиқ асари бор, «Мавоқиф ал-Ижийга шарҳ», «Адаб ул-мунозара», «Суғро», «Кубро», «Авсат дар мантиқ» ҳамда «Ат-таърифот» фалсафий истилоҳлар луғати машҳур. Милодий 1413 йили Шерозда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР