loader

ЖУЪАЛ ибн СУРОҚА

Жуъал (Жиъал) ибн Суроқа ад-Дамрий ал-Ғифорий (р.а.), саҳобий, илк муҳожирлардан. Фақирликлари туфайли Аҳли суффа орасида яшаганлар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Бани Мустаълиқ ғазотига кетаётганларида у кишини Мадинада ўринларига қолдириб кетганлар. Зотур-Риқо ғазотидан қайтаётганларида эса зафар муждасини Мадинага етказишни у кишига топширганлар. Жанглардан бирида бир кўздан ажраганлар. Расули акрамга ниҳоятда боғланиб қолган, иймонлари, зуҳдлари кучли зот эдилар. Вафот саналари номаълум.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР