loader

ЖУҲФА

Ҳаж ва умра учун эҳромга кириш мийқотларидан бирининг номи. Бу жой Миср, Шом ва ўша ерларга келувчиларнинг мийқотидир. Масжидул-ҳарамнинг шимолий-ғарбий томонидан 187 км. узоқликда, жанубий-шарқий томондаги Робиғ шаҳридан 17 км. узоқликда, шарқ томондан Қизил денгиздан 15 км узоқликда жойлашган. Робиғ шаҳри Жуҳфанинг рўпарасида бўлгани учун Робиғдан ёки бироз олдинроқдан эҳром боғлаш жоиз.  Аббос ибн Абдулмуталлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан 8 ҳижрий санада Фатҳ ғазотидан келаётган пайтда Жуҳфада учрашганлар. Аббос ўшанда Маккаи мукаррамадан аҳли аёллари билан муҳожир ҳолатда чиққандилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР