loader

ЗАБТ


Луғатда «бир нарсани маҳкам ушлаб қолиш» маъносини билдиради. Уламолар истилоҳида эса ровий ўзи ривоят қилган ҳадисни ғоят маҳкам ушлаши лозимлиги «забт» дейилади. У икки йўл билан ҳосил бўлади: 1. Хоҳлаган пайтда ҳадисни аниқ-равшан, бир хилда айтиб бериши керак. 2. Ҳадисни турли камчиликлардан сақлаган бўлиши керак. Агар ровий бироз эҳтиётсизликка ёки бепарволикка йўл қўйган бўлса ҳам ривояти қабул қилинмайди.