loader

ЗАЙД ибн ДАСИНА

Зайд ибн Дасина ибн Муовия (р.а.), саҳобийлардан. Уҳуд ғазотида қатнашганлар. Рожеъ куни эса Ҳубайб ибн Адий билан асир олиниб, қурайшликлар томонидан сотиб юборилган ва Маккада ўлдирилган. Зайдни сотиб олган киши Сафвон ибн Умаййа эди. Чунки Сафвоннинг отасини Зайд ўлдирган эдилар. Бу кишининг ўлимлари олдидан бир неча нафар қурайшлик келиб (улар ичида Абу Суфён ҳам бор эди): «Эй Зайд! Аллоҳни ўртага қўйиб гапираман, айт-чи, агар сен ҳозир ўз аҳли-аёлинг ҳузурида, дўстинг Муҳаммад эса сенинг ўрнингда бўлиб қолишини яхши кўрасанми?», деб айтишган эди, Зайд: «Аллоҳ номига қасамки, мен ўз аҳлим ҳузурида бўлсам-да пайғамбарим Муҳаммад алайҳиссаломга бирор тикон озор беришини хоҳламайман», деган эдилар, Абу Суфён: «Аллоҳ номига қасамки, бирор қавм ўз дўстини Муҳаммадни дўстлари яхши кўрганчалик бўлганини кўрмадим», деди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР