loader

ЗАЙД ибн СОБИТ

Абу Саид Хорижа Зайд ибн Собит ибн Заҳҳок ал-Ансорий ал-Хазражий (р.а.), атоқли саҳобийлардан. Расулуллоҳ (с.а.в.) пайғамбар бўлганларида олти ёшда бўлганлар, ўн бир ёшда Мадинага келиб Исломга кирганлар. Бадр ғазотида қатнашмоқчи бўлганларида ёшлари кичиклиги сабабли Пайғамбаримиз қайтариб юборганлар. Уҳуд ғазотидаги иштироклари ихтилофли. Ҳандақ ғазотида қатнашиб, кўп жонбозлик кўрсатганлар. Бу зот Расули акрамнинг ваҳий котибларидан, ваҳийларни ёзиб бориш баробарида уларни ёдлаб ҳам борардилар. Қуръони  каримни тўла ёд олиб, Пайғамбаримиздан ўтказиб чиққан уч нафар ансорийнинг бирлари. Халифалардан Абу Бакр ва Усмонларга (р.а.) Қуръони каримни мусҳаф ҳолига келтириб ёзиб берганлар. Фиқҳ, мерос, қироат илмларида етук олим бўлганлар. Расулуллоҳ буйруқлари билан яҳудийлар тили ва ёзувини ҳам ўрганганлар. Пайғамбар алайҳиссалом: «Зайд + умматнинг илм денгизи», деб марҳамат қилганлар. Халифалардан Умар ибн Хаттоб ва Усмон ибн Аффон бирор сафарга отланишса, ўрниларига қўйиб кетишар эди. Расули акрамдан 92 та ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 45 (милодий 666) йили вафот этганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР