loader

ЗАЙНАБ бинти ЖАҲШ

Зайнаб бинти Жаҳш (р.а.), Пайғамбар алайҳиссаломнинг покиза завжаларидан. Бу зот аввал Расулуллоҳнинг (с.а.в.) озод қилган қуллари ва тутинган ўғиллари Зайд ибн Ҳорисага турмушга чиққан эдилар. Аслзода аёлларнинг қулларга турмушга чиқолмаслиги каби араб одатини йўқотиш учун Расули акрам Зайнабни Зайдга никоҳланишга кўндирган эдилар. Аммо уларнинг турмуши бахтли бўлмади. Зайнаб ўта диндор бўлсалар-да озод бўлган қулга турмушга чиққанларини ҳазм этолмадилар. Хотинларининг камситишларига чидолмаган Зайд Расулуллоҳнинг қайтаришларига қарамай, уни талоқ қилдилар. Жоҳилият даврининг яна бир одати бўлмиш тутинган фарзанднинг туғишган авлод каби ҳисобланишини Ислом бекор қилиб, уларнинг тул қолган завжасини никоҳлаб олишни маънавий оталарига ҳалол қилди. Аллоҳнинг иродаси ила пайғамбаримиз Зайнабга уйландилар. Зайнаб Ҳазрати Умар халифаликлари даврида вафот этдилар ва Расулуллоҳ иртихолларидан кейин оламдан ўтган илк завжалари эдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР