loader

ЗАЙНАБ бинти ҲУЗАЙМА

Зайнаб бинти Ҳузайма (р.а.), Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) Ҳазрати Хафсадан кейин уйланган завжаи мутоҳҳаралари, мўмина, тақводор, солиҳа, мужоҳида аёллардан. Эрлари Убайда ибн Ҳорис Бадр жангида шаҳид бўлиб, Расулуллоҳ қўлларида жон бергач, унинг ўрнига жанг майдонида мусулмонлар хизматида бўлганлар. Расули акрам аёлнинг чин мусулмонлиги, Ислом йўлидаги жиҳоди, сабр-матонати эвазига унга совчи юбордилар. Пайғамбаримиз бу аёлларига уйланганларида у киши олтмишга етган кампир эдилар. Расулуллоҳ билан икки йилгина яшаб вафот этдилар. Жанозаларини Расули акрамнинг ўзлари ўқиганлар. Қабрлари Бақиъда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР