loader

ЗАКОТ

Луғатда «орттириш, поклаш, баракот» маъноларини англатади. Дарҳақиқат, закот берганнинг моли покланиб, барака киради. Шаръий истилоҳда моли нисобга етган одамнинг ҳар қамарий йилда бир марта молининг қирқдан бир улушини Аллоҳ таоло фарз қилган ҳақдорларга бериши «закот» дейилади. Закот динимизнинг беш асосий     рукнидан бири, молиявий ибодат саналади. Китоб, Суннат ва ижмоъ билан собитдир. Уни инкор этган диндан чиқади, ишониб адо этмаган улкан гуноҳ орттиради. Закот ҳижратнинг иккинчи йили фарз қилинган. Закотда вақт тайин этмоқ жоиз. У балоғатга етган, ақлли, эҳтиёж ва қарзларидан ташқари йил тўлган нисоб миқдоридаги (ҳукман бўлса ҳам) кўпаювчи мол-мулки бор му сулмонга фарз бўлади. Закот бераётганда ёки мулкидан ажратаётганда унинг закот эканини ният қилиш лозим. Фақир олаётган моли закот эканини билиши шарт эмас. Аммо закот берувчи уни ният қилиб бир фақир ёки етимнинг қорнини тўйдирса, бу харажат закот ўрнига ўтмайди. Шаръий закот Қуръон ва Суннатда «садақа» деб ҳам номланган. Солиқлар закот ўрнига ўтмайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР