loader

ЗАКОТ БЕРИЛАДИГАН ШАХСЛАР

Ислом шариатида закот қуйидагиларга берилади: 1. Фақирларга, яъни моли нисобга етмаганларга. 2. Мискинларга, яъни ҳеч нарсасиз йўқсилларга. 3. Омилларга, яъни закот йиғувчиларга. 4. Озод бўлиш учун хожаси билан шартнома тузган қулларга. 5. Муаллафатул-қулубга, яъни кўнгли Исломга мойил бўлиб турганларга. 6. Қарздорларга, яъни молидан қарзи кўпларга. 7. Аллоҳ йўлидагиларга, яъни ҳаж йўлида, урушда, илм талабида юрганларга. 8. Йўлда қолган мусофирларга, мамлакатларига етиб олгудек миқдорда закот берилади. Бобо-момо, ота-она, фарзандларга, бойларга закот берилмайди. Эр хотинга ёки хотин эрга ҳам закот бермайди. Аммо ака-ука, опа-сингил, амма-амаки, тоға-хола каби қариндошларга закот берилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР