loader

ЗАЛОЛАТ

Луғатда «адашиш, гумроҳлик, ҳақ йўлдан чекиниш, ёрдамчисиз, бебаҳра қолиш» маъноларини англатади. Ҳақиқий эътиқоддан, ҳақ дин бўлмиш Исломдан юз ўгириш, айниш, адашиш айни залолатдир. Аллоҳ таоло залолатдаги кимсани Ўз ризосига мувофиқ амалларга эриштирмайди. «Излол» + адаштириш маъносига кўра, Аллоҳ хоҳлаган бандасини фазли билан ҳидоят қилса, хоҳлаганини адли билан излол қилиб адаштиради, залолатга ташлайди. Аллоҳ таолонинг савоби ва иқоби доимийдир. Залолат, шунингдек мақсадга эришиш учун олиб орадиган нарсанинг йўқлигини ҳам билдиради. Тасаввуфда кишини тўғри йўлдан бошлаб бора олмаган тариқат ҳам «залолат» деб баҳоланади. Залолатнинг зидди, акси ҳидоятдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР