loader

ЗАМЗАМ

Луғатда «тўхта-тўхта» деган маънони билдиради. Маккаи мукаррама шаҳридаги Масжид ул-Ҳаром ичидаги булоқ номи. Унинг тарихи Исмоил алайҳиссалом даврларига бориб тақалади. Ривоятларга кўра, Иброҳим алайҳиссалом хотинлари Ҳожар ва ўғиллари Исмоилни Каъбатуллоҳ яқинида қолдириб кетганларида Ҳожар онамиз гўдакнинг ниҳоятда чинқаганини кўргач сув қидириб ҳар томонга чопганлар. Аллоҳнинг иродаси билан боланинг оёқлари остидан булоқ отилиб чиққан. Кейинчалик бекилиб қолган булоқнинг кўзини Расулуллоҳнинг (с.а.в.) боболари Абдулмутталиб очганлар. Замзам булоғи сувининг аълолиги ва шифобахшлиги ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР