loader

ЗИЙНАТ

Луғатда «чиройли қилди, безак» маъноларини билдиради. Истилоҳда чиройли кийимлар, тақинчоқлар, аёллар ўзларини чиройли қилиш учун ишлатиладиган турли воситалар «зийнат» дейилади. Исломда аёл кишига зебу зийнат ҳалол қилинган, аёл кишига зийнатланишга рухсат беради. Лекин Қуръони карим ҳукмига кўра улар зийнатларини номаҳрамлардан яширишлари, эрларидан бошқага кўрсатмасликлари керак. Ҳанафий уламолар аёл кишига юз ва кафтларини очиб юришга изн беришар экан, юз ва қўлни зийнатламасдан, табиий ҳолда тутишни шарт қилиб қўйишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР