loader

ЗИКР

Луғатда «эслаш, ёд этиш, тилга олиш, баён қилиш» каби маъноларни билдиради. Аллоҳ таолонинг номини тилга олиб ёдлаш, мақташ, эслаш, сўзлаш «зикр» деб аталади. Зикр ҳам ибодатнинг бир тури, бандани ўз Парвардигорига яқинлаштирувчи воситадир. Тасаввуфда зикр тил, кўнгил ва руҳ билан бажарилади. Зикр икки хил: ошкор ва махфий бўлади. Олимлар фикрича тоат-ибодат билан машғул бўлиш, Аллоҳ таоло ва Унинг пайғамбари, муршиди комилларни ёд этиш ҳам зикрнинг бир тури ҳисобланади. Сўфийларнинг шу маънодаги мажлиси «зикр мажлиси» дейилади. Зикруллоҳ + Аллоҳни ёдга олиб мақташ, Унинг номини зикр этишдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР