loader

ЗИМОД ал-АЗДИЙ (р.а.)

саҳобий.  Маккадан келган Аздишануа қабиласилик дам солувчи афсунгар эди. У маккалик беақллардан «Муҳаммад жинни бўлиб қолган», деб эшитди. Шунда Зимод: «Мен бу кишини учратиб дам солсам шояд қўлимда шифо топса», деди. У сарвари коинот билан учрашиб: Эй Муҳаммад, мен  дам солувчи кишиман. Аллоҳ хоҳлаган одамларини мени қўлимда шифо топтирган», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳга ҳамд бўлсин, Ундан ёрдам сўраймиз, Аллоҳ кимни ҳидоят қилса уни адаштирувчи йўқ. Кимни адаштирса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, гувоҳлик бериб айтаманки, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва Расулидир», деган эдилар, Зимод: «Ушбу ўқиган калималарингни қайтаргин-чи», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) буни уч марта қайтардилар. Шунда Зимод: «Мен коҳин, сеҳргар ва шоирларнинг гапини эшитганман, лекин сенинг сўзинг кабисини эшитмаганман. Бу айтган сўзларинг қалбимдан жой олди, кел қўлингни узатгин, Исломга байъат қилайин», деб байъат қилди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР