loader

ЗИНО

Луғатда «фаҳш, бузуқлик» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эркак ва аёлнинг шаръий никоҳсиз, ҳаром йўллар билан жинсий алоқа қилиши «зино» деб аталади. Шариатда зинокорга дарра уришдан тортиб тошбўрон қилишгача жазо белгиланган. Бунда зинокорнинг ўз айбига иқрор бўлиши ёки тўртта ишончли гувоҳ бўлиши шарт. Зинокорлик жамиятга, инсон наслига катта зарар етказгани учун Исломда ҳаром қилинган. Зино гуноҳи кабира (улкан гуноҳ) ҳисобланади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР