loader

ЗОҲИД ҚОДИР

Зоҳид Қодир 1951 йилда Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам шаҳрида туғилган. 1975 йилда Бухородаги Мир Араб мадрасасини, 1979 йилда Тошкент Ислом институтини, 1982 йилда Ливиядаги «Ислом даъвати» университетини тамомлаган. 1983-1995 йилларда Тошкент Ислом институтида мударрис, мудир ноиби, мудир вазифаларида ишлаган. 1995-1996 йилларда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси халқаро бўлими мудири, 1996-2001 йилларда Саудия Арабистони-Ўзбекистон «Дор ус-салом» қўшма корхонаси бош директори, 2001 йилда бошлаб эса Қувайт давлатининг Ўзбекистондаги элчихонасида ишлаяпти. «Пайғамбарлар қиссаси», «Имоми Аъзам-Абу Ҳанифа» каби китоблари бор, «Пайғамбаримизнинг жуфти-ҳалоллари» китобини арабчадан ўзбек тилига ўгирган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР