loader

ЗУБАЙДА ҚУДУҒИ

Макка яқинидаги машҳур қудуқнинг номи. Ҳижрий 174 ҳижрий (милодий 791) йили Аббосийлар халифаси Хорун ар-Рашиднинг хотини Зубайда ушбу қудуқни кавлаб сув чиқартирган. У Ҳунайн (Шароиъ)даги Наълон водийсидан оқиб келади. Бу макон Масжидул-ҳарамдан 36 км. узоқликда жойлашган. У сув Арафотдан ўтиб, Урна водийини кесиб, Мино ва Маккага қараб оқади. 1200 йил мобайнида ушбу сув Макка аҳлининг истеъмолдаги суви бўлган. Ҳокимлар унинг ислоҳотига бошчилик қилиб келишган. Охирги вақтларда бу сув тўхтаб қолган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР