loader

ЗУЛ БИЖОДАЙН

Бу кишининг асл исмлари Абдуллоҳ ибн Абдунаҳм ибн Афифдир (р.а.), саҳобалардан. Етимликда ва қашшоқликда ўсганлар, оталари вафот этиб бирор нарсани мерос қолдирмаган. Оталаридан сўнг амакилари кафолатга олган. Расулуллоҳ (с.ав.) Мадинага келганларида  Абдуллоҳ амакиларининг Исломга киришини кутиб, кейин ўзлари киришлари ҳақида фикрлаб юрдилар. Аммо амакилари мусулмон бўлавермагач сабрлари тугаб ўзлари Исломга кирдилар. Ва: «Эй амаки! сизнинг Исломга киришингизни кутдим, аммо ҳозир билдимки, сиз Муҳаммад алайҳиссаломни хоҳламайсиз, шекилли. Энди менинг Исломга киришимга изн беринг», дедилар. Амакилари: «Агар Исломга кирадиган бўлсанг сенга берган нарсаларимни, ҳатто уст-бошингни ҳам қайтариб бер», деди. У киши барча нарсани, ҳатто уст-бошларини ҳам қайтариб бериб, оналари ҳузурига бордилар. Оналаридан олган йўл-йўл матони иккига бўлиб, ярмига ўрандилар ва ярмини изор қилиб кийдилар-да Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига субҳда бордилар. Расулуллоҳ (с.а.в.)  намоздан чиқарканлар одамлар билан сўрашиб, бу кишига яқинлашганда «Исминг нима», дедилар. У киши Абдулуззо, деган эдилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сенинг исминг Абдуллоҳ Зулбижодайндир», дедилар. Абдуллоҳ Табукда бир неча кун туриб вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР