loader

ЗУЛКИФЛ АЛАЙҲИССАЛОМ

Зулкифл алайҳиссалом Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан, Айюб алайҳиссаломнинг ўғли. Отаси вафотидан сўнг Аллоҳ таоло уни румликларга пайғамбар қилиб юборди, у халдейлар, шомликлар ва румликларни иймонга даъват қилди. Уларнинг кўплари иймонга келиб, Зулкифлга (а.с.) эргашди. Сўнгра Аллоҳ иймонга келмаганлар устига жиҳод қилишни буюрди. Румликлар жиҳоддан бош тортишди, ўлим эмас, узоқ умр беришни Аллоҳдан сўраб, бунга Зулкифлни кафил қилишди. Қавм узоқ умр кўргани сабабли бола-чақа, қариндош-уруғ кўпайиб кетди, ерлар торлик қилиб, ризқ-насиба камайди, тартибсизликлар бошланиб, инсоннинг қадр-қиймати йўқолди, Хуллас ҳаётнинг қизиғи қолмади. Ўша пайтда румликлар Ер юзидаги энг кўп сонли халқ бўлиб, Зулкифл вафотига қадар Шомда яшашди. Пайғамбарнинг қабри Ироқнинг Ҳилла деган жойида. Зулкифл алайҳиссалом номи Қуръони каримнинг бир неча оятларида тилга олинган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР